Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

асарлардан аён бўладики, фойда келтирадиган қарз – агар ортиқчаси билан қайтариш шарт қилинган бўлса – ҳаромдир. Бу тўғрида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Агар шахс бировга бундай шарт қўймай қарз берган бўлса ва ўша бошқа биров олган қарзини ортиғи билан қайтарса, бу ҳам ҳаромдир. Аммо унга олган қарзидан ортиқроқ бўлган бирон ҳадя берса бунда қаралади. Агар одатда унга ҳадя қилиб юрган бўлса, шундай одати бўлса, бунинг зарари йўқ ва қарз берган киши унинг ҳадясини қабул қилиши жоиз бўлади. Аммо ҳадя қилиш унинг одати бўлмаса қарз берган одамнинг ҳадяни қабул қилиши жоиз бўлмайди. Бунга далил Анас ривоят қилган юқоридаги ҳадисдир. Аммо Бухорий «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ушбу:


«أَنَّ رَجُلاً تَقَاضَى رَسُولَ اللَّهِ A فَأَغْلَظَ لَهُ فَهَمَّ بِهِ أَصْحَابُهُ فَقَالَ: دَعُوهُ فَإِنَّ لِصَاحِبِ الْحَقِّ مَقَالاً, وَاشْتَرُوا لَهُ بَعِيرًا فَأَعْطُوهُ إِيَّاهُ قَالُوا: لاَ نَجِدُ إِلاَّ أَفْضَلَ مِنْ سِنِّهِ قَالَ: اشْتَرُوهُ فَأَعْطُوهُ إِيَّاهُ فَإِنَّ خَيْرَكُمْ أَحْسَنُكُمْ قَضَاءً»


«Бир киши ҳақ талаб қилиб келиб Росулуллоҳ с.а.в.га қўполлик қилди. Шунда саҳобалар унга ташланмоқчи бўлишди. Пайғамбаримиз с.а.в.: уни ўз ҳолига қўйинглар. Ҳақ эгасининг гапиришга ҳаққи бор. Бир туя сотиб олиб унга беринглар, дедилар. Саҳобалар: унинг туясидан яхшироғини топдик, дейишди. Пайғамбаримиз с.а.в.: уни сотиб олиб унга беринглар, чунки сизларнинг яхшингиз қарзни чиройлироқ қилиб қайтарганингиздир, дедилар», дейилган ҳадисга ва Абу Довуд Абу Рофеъдан ривоят қилган:


«اسْتَسْلَفَ رَسُولُ اللَّهِ A بَكْرًا فَجَاءَتْهُ إِبِلٌ مِنْ الصَّدَقَةِ فَأَمَرَنِي أَنْ أَقْضِيَ الرَّجُلَ بَكْرَهُ فَقُلْتُ لَمْ أَجِدْ فِي الإِبِلِ إِلاَّ جَمَلاً خِيَارًا رَبَاعِيًا فَقَالَ: أَعْطِهِ إِيَّاهُ فَإِنَّ خِيَارَ النَّاسِ أَحْسَنُهُمْ قَضَاءً»

«Росулуллоҳ с.а.в. бир кишидан эркак бўталоқ (туя боласи)ни қарзга олди. Садақот туялари келган пайтда Пайғамбаримиз с.а.в. ўша кишига урғочи бўталоқни бериб қарзни тўлашимни буюрди. Мен туялар ичида тўрт яшарли яхшироқ туяни топдим, дедим. Пайғамбаримиз с.а.в.: унга ўшани бер, чунки одамларнинг яхшиси қарзни чиройли қилиб тўлаганидир, дедилар», дейилган ҳадисга келсак, бу қарзни ортиқчаси билан қайтаришни шарт қилишга ҳам,

 

417-бет

Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434